СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА

×

 2024-08-16 15:15:41    87

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик байрами арафасида аҳоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун, Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов ва сектор раҳбарлари деҳқон бозорида бўлишди.
Иш вақтини тўғри тақсимлай оладиган киши рўзғорини бутлаш учун ҳеч бўлмаганда ойда бир марта бозорга бориши табиий. Кундалик эҳтиёжларимизни  маҳаллий дўконлар қондириши мумкину, аммо шундай нарсалар борки, уларни танлаб, саралаб, сифатини, нархини ҳисоблаб, бозордан  харид қилган маъқул. 
Бозорники баракали, нархи ҳам ҳамёнбоп. Шунинг учун ҳам бизда  “Отанг бозор-онанг бозор” деб бежизга айтишмаган. Риштон туманидаги Деҳқон бозорини оладиган бўлсак, мустақиллик байрами арафасида бу ердаги нархлар барқарорлигини сақлаш, аҳоли учун арзонлаштирилган ярмаркаларни ташкил қилиш борасида туман ҳокими ва мутасаддилар томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Бозордаги нарх-наво қандай , у ердаги санитария ҳолати талабга жавоб бера оладими, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг захираси етарлими❓
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бозордаги ҳолатни ўрганиш жараёнида айнан мана шуларга эътибор қаратишди. Туман раҳбарлари бозордаги тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, нархларни сунъий равишда оширмасликка, бозорда аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўтадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашга келишилди. Мутассадиларга арзонлаштирилган ва мактаб ярмаркаларни кўпайтириш борасида вазифалар берилди.
Топшириқлар юзасидан тегишли ташкилотлар ва бозор маъмурияти назорат олиб бориши ва кунлик ҳисобот шахсан ҳоким томонидан назорат қилиниши айтиб ўтилди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб