МЕВАЗОР МФЙ МИСОЛИДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ
2024-08-14 14:59:10 106
Мамлакатимизда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва ҳаёт даражасини юксалтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этилмоқда.
Туман прокурори Рашидбек Меҳмонов ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Мевазор МФЙда бўлиб маҳалладаги “еттилик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий хизмат ходими, солиқ инспекцияи ходимининг фаолияти ўтганилди.
Маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ва келгусидаги режалар, “Сайхунобод ва Уйчи тажрибалари” мисолида қилинган ишлар билан танишилди. Маҳалла еттилигида бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан топшириқлар берилди.
Хусусан, электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, мустақиллик байрамини юқори савияда ўтказиш, озиқ-овқат заҳиралари яратиш, пҳоли муаммоларини аниқлаш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида хонадонбай ўрганиш ишлари йўлга қўйииш юзасидан вазифалар берилди ҳамда уларнинг иш фаолиятидаги муаммолар кўриб чиқилди.
Ҳозирда, сектор штаби томонидан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни тизимли ҳал қилиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, сектор раҳбари ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳудуд аҳолисига ишончли маслакдош, муаммоларини ижобий ҳал қилишда яқин кўмакчига айланганидан барча хурсанд. Бу халқимизнинг давлатимиздан розилиги, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси