МИСКИН МФЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2024-08-13 08:35:02    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги "2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПҚ-259 сонли қарорига асосан, Мискин МФЙ ҳудудида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

– Натижада электр энергияси таъминоти бўйича аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда, дейди “Мискин МФЙ раиси Мадаминжон Деҳқонов. – Олтин водий ва Олмазор кўчалари ҳудудидаги 265 та истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш мақсадида  141 дона темир-бетон таянчлар янги ўрнатиш ва 2 дона (250кВА, 250кВА) бўлган трансформатор пунктини ўрнатиш ҳамда 4,5 км узунликда электр тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 

Умуман, электр энергияси таъминотини яхшилаш, белгиланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида кўплаб маҳаллаларда электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда. 
Аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар сифатини янада яхшилаш, дастурларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида  Риштон туман электр таъминоти корхоналари мутахассислари томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

– Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида белгиланган дастурлар доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди Риштон тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Рустамжон Додоқўзиев. – Мақсадимиз туман аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга эришишдир.

Риштон  тумани “Мискин” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда ҳудудда бирмунча ташаббуслар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўз ўрнида амалга оширилаётган бундай ижобий ишлардан ҳудуд аҳолиси бирдек мамнун.



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб