Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

×

 2024-08-09 12:01:56    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ етмиш иккинчи сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Депутатлар сессия кун тартибига киритилган биринчи масала -Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Фарғона вилояти Адлия бошқармаси Риштон тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат   органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2024 йил 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида бўлим бошлиғи И.Исақов ахбороти тинглади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб