М. ТОПВОЛДИЕВНИ ХОТИРЛАБ...
2024-08-08 14:31:46 121
Беларусь Республикаси вакиллари туманимизда бўлди
Бугун Беларусь Республикаси Могилёв вилояти Круглое тумани делегацияси Риштон туманида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши Қаҳрамони Мамадали Топволдиев музейида бўлишди ва оила аъзолари билан учрашишди.
Делегация аъзолари – Вииа Гапаева -“Круглянск туман тарих-ўлкашунослик музейи” директори, Анна Мешерякова - Беларусь Республикаси вакили, Абдулатиф Раҳимов -Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасининг "Шон-шараф музейи" етакчи мутахассиси, Тўлқин Зоҳидов -тарих фанлари кандидатларни дастлаб туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов кутиб олди.
Шундан сўнг, делегация вакиллари - Иккинчи жаҳон уруши Қаҳрамони Мамадали Топволдиев хонадонида бўлишиб, унинг фарзандлари, оила аъзолари билан бир пиёла чой устида суҳбат олиб боришди.
Делеция вакиллари томонидан Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамони қабрини зиёрат қилинди ва гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди. Шунингдек, Зоҳидон МФЙ ҳудудида жойлашган Мамадали Топволдиев мемориал музейида бўлишди.
Учрашувларда риштонлик партизан-Қаҳрамон, "Казбек" лақаби билан довруғ қозонган М.Топиволдиевнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари, беларус ўрмонларида партизанлар ҳаракатига раҳбарлик қилиб, мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракатлари, босқинчилар устидан қозонилган ғалабага салмоқли ҳисса қўшган разведкачи жангчининг урушдан кейинги йилларда халқ хўжалиги соҳасидаги хизматлари хусусидаги гапириб ўтилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси