Бош прокурор ўринбосари томонидан қурилишга оид давлат дастурлари ижроси ўрганилди

×

 2024-08-07 14:27:49    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов томонидан Фарғона вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Жумладан, бугун Риштон туманида бўлишиб туман сектор раҳбарлари билан биргаликда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25декабрдаги “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори ижроси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Хусусан, “Тўда” МФЙдаги “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги асфальтлаш ишлари,  “Юқори Авазбой" МФЙдаги янги қурилаётган 220 ўринли умумий ўрта таълим мактабидаги қурилиш ишлари,  “Мевазор” МФЙдаги умумий ўрта таълим мактабининг қиш-кўз мавсумига тайёргарлиги,  “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги бош сув иншоотидан ичимлик сув тармоғи ва иншоотини  “Боғистон”  УРВ иншоотига улаш ишлари, 61- умумий ўрта таълим мактабидаги 220 ўринли янги ўқув биноси қурилиш  ишлари ҳамда “Бўжай” МФЙдаги 46-сонли оилавий поликлиникаси биносида амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари ўрганилди.

 

Қарор бўйича тумандаги Мактаб ва мактабгача таълим объектларидаги реконструкция қилиш ҳамда қурилиш ишлари кўздан кечирилди ва пудратчи, лойиҳачи ҳамда буюртмачиларга объектларни сифатли ва вақтида топшириш чораларини кўриш буйича топшириқлар берилди.

Қурилишни қисқартирилган тармоқ жадвалида белгиланган муддатда якунлаш, бунинг учун ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш, сифатсиз бажарилган иш турларини бартараф этиш ҳамда ишчиларни расмий секторга ўтказиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб