2024-08-06 11:02:20 138
Президентимизнинг "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан ички ишлар тизимида хизмат қилган фахрийлар, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини юқори даражага кўтариш ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов ҳам иштирок этди.
Байрамона безатилган дастурхон атрофида турли авлод вакиллари ўзаро суҳбат қуриб, ёшлар фахрийларнинг маслаҳатлари, ўгитларидан баҳраманд бўлдилар.
Тадбир сўнггида бир қатор фахрийлар нафақага тантанали кузатилиб, ўз фаолиятида юксак натижаларга эришаётган профилактика инспекторлари рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси