Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
2024-08-05 15:03:33 103
Риштон туманида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Бугун Риштон тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Саидахон Нурматова 4-сектор ҳудудидаги ёшлари фаолияти, қизиқишлари, таклифлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида ёшлар билан учрашди.
Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда сектор раҳбарлари ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди.
Учрашувда, асосан, ёшларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, таълим кредити ажратиш, болалар нафақаси олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, олий ўқув юртлари ётоқхоналарига жойлашиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари эшитилди.
Ёшлар томонидан кўтарилган шу каби масалалар ва ташаббусларга аниқ ҳамда атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида зарур чора-тадбирлар белгиланди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси