ЭРОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР РИШТОН ТУМАНИДА

×

 2024-08-03 16:37:56    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон ва жаҳон

Бугун Риштон туманига Эроннинг “HURAD TRADING” корхонаси раҳбари Ханум Алихани бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

✅ Эронлик меҳмонларни Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман ҳокими ўринбосарлари Абдусалом Сиддиқов ва Нодиржон Маҳмудовлар кутиб олишди. 

☸️ Туман ҳокимлигида эронлик ишбилармонлар ўртасида савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашув ташкил этилди.

❇️ Ушбу учрашув эроник тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам фаолиятини ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.

✳️Эроннинг “HURAD TRADING” корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган компания ҳисобланади. Компания вакиллари Риштон туманидаги ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиришмоқда.

???? - Очиғини айтсам, Ўзбекистонга қилган ташриф менда катта таассурот қолдирди, дейди Ханум Алихани. - Бу ердаги меҳмондўстлик, бу ердаги муҳит аъло даражада. Бизни иллиқ кутиб олган туман ҳокимига катта раҳмат айтаман. Мақсадимиз Риштон туманида ўз брендимизни яратиш ва дунё бозорини забт этишдир. Умид қиламанки, яқин орада ҳамкорлигимиз ўз мевасини бера бошлайди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб