Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

×

 2024-08-02 12:56:50    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ етмиш биринчи сессияси ўтказилди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор мансабдор шахслар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида:

-Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш ва туман сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш

-2024 йил 1-ярим йиллиги давомида туманда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимов ахбороти

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан жорий йилни 2-чораги давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари

-Туман худудида қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2024-йилни 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Риштон туман прокурори Р. Меҳмонов ахбороти.

- 2024 йилни 1-ярим йиллигида туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи Ш. Мавлонов ҳисоботи

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020-йилдаги ПФ- 6118-сонли Фармоннинг 4.1 банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Риштон туман бўлими томонидан 2024-йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар туғрисида МИБ бошлиғи С.Қурбонов ахбороти

-“Ўзбекистон-2030” стратегияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш

йили” да амалга оширишга оид йил дастурининг 6 ойлик ижроси тўғрисида
туман ҳокими ўринбосари З.Умаров ҳисоботи

- Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали туман ҳокимлигига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куриб чиқиш ҳолати тўғрисида туман ҳокимлиги Девонхона бўлим мудири Ж.Матисломов ахбороти

-Риштон туман маҳаллий бюджетнинг 2024 йил 2-чорак даромадлар режасидан

ортириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағлардан фойдаланиш

-2024 йил 2-чорак давомида туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлари -туман маҳаллий бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ҳисоботи (ахбороти).

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16- октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 295-сонли қарори ижроси доирасида Риштон тумани ҳудудидаги зиёратгоҳ ва қабристонлар номини давлат реестрига киритиш

-Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши котибиятининг ички меҳнат
тартиб қоидаларини тасдиқлаш

- бошқа масалалар

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.



<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб