ТУМАН ҲОКИМИ "ХУРРАМОБОД" МФЙДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-07-29 14:45:20 120
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида бугун “Хуррамобод” маҳалласида бўлиб, маҳаллада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, “Сайхунобод тажрибаси” мисолида қилинган ишлар билан танишди.
“Хуррамобод” маҳалласида бўлган туман ҳокими маҳалладаги “еттилик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий хизмат ходими, солиқ инспекцияи ходимининг фаолиятини таҳлил қилди.
Туман ҳокими мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар оиласи эҳтиёжи учун зарур бўлган даромадни қандай топаётганини хонадонбай ўрганди.
Томорқачилик йуналиши бўйича хонадон эгалари билан суҳбат олиб борган туман ҳокими уларнинг даромадни ошириш учун экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан хонадон эгаларига керакли маслаҳатларни берди.
Ташриф давомида шунингдек, туман ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг янги лойиҳалари билан танишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси