“АДЛИЯ КУНИ” ТАДБИРИДА АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ ВА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИЛДИ

×

 2024-07-24 15:30:53    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманининг "Мискин" МФЙ ҳудудида “Адлия куни” тадбири ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Унда Риштон туман адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, ДХМ, Нотариус ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ҳамкор ташкилотлар, "Мискин", А. Навоий, Носгар, Анҳор бўйи, М. Топволдиев МФЙ фуқаролар иштирок этишди.
Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, аҳолига 18 дан ортиқ сайёр давлат хизмати кўрсатилди.
Иштирокчиларга ёшлар ва хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, иш билан таъминланиш, мутахассислик бўйича қайта ўқитиш ва ижтимоий ёрдам олиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида туман адлия бўлими ходимлари томонидан қонунчиликдаги янгиликларини аҳолига тушунтириш ва ҳуқуқий масалаларда юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида 160 дан ортиқ хонадонга уйма-уй юрилиб, аҳолининг кўплаб ҳуқуқий масалалари ўрганилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб