РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ

×

 2024-07-19 19:02:59    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Риштон тумани ҳокими Холиқов Баходир
Рахматуллаевичнинг туман халқига

М У Р О Ж А А Т И !

Ассалому алайкум ҳурматли Риштонликлар!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Риштон туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.

Риштон аҳолиси 217 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестицияишлаб чиқаришиш ўрни ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.

Шу мақсадда,

1. "Навбахор" МФЙ ҳудудидаги 590 гектар боғдорчилик хўжаликларини барқарор сув таъминоти билан таъминлаш ҳамда 510 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини ўзлаштириш орқали кам сув талаб этадиган мевали (бодом, ёнғоқ, писта) боғлар ва иссиқхоналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Бунда, “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станцияларини модернизatsiя қилиш” лойиҳасини доирасида “Сариқўрғон” насос станциясини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Натижада, 510 гектар майдонда янги боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этилади. Маҳсулот етиштириш 120 фоизга ортади. 500 тадан ортиқ 3-4 млн.сўм иш ҳақига эга янги иш ўринлари яратилади ҳамда йилига 1,1 млрд сўмлик солиқ тушумлари туширилади.

2. “Учариқ” МФЙ “Келдиев” ММТП ҳудудида жойлашган 8,2 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони тоифасини ўзгартириш юзасидан Ҳукумат комиссиясига таклиф киритилган бўлиб, Ушбу ер майдонига Россиялик инвестор Костоев Адам томонидан фармацевтика йўналишида “Spunlays” инновatsiон биологик парчаланадиган мато ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш орқали 100,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 100 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредит маблағлари ўзлаштирилади натижада йилига 160 тонна маҳсулот ишлар чиқарилади ва 500 нафар доимий иш ўринлари яратилади. Йиллик 7,2 млрд сўмлик бюджетга солиқ тушумлари манбаи яратилади.

3.Риштон туманида "RIShTON  SARA URUG‘ChILIK" MChJ томонидан  ўзига  тегишли,  собиқ жамоа  хўжалигининг  машина трактор  парки  бўш  турган  ер  майдони  ва  бино-иншоотларида лойиҳа қиймати 7,7 млрд.сўм бўлган замонавий  типдаги  уруғни саралаш  ва  буғдойни  қайта ишлаш  корхоналарини  ишга туширилади.

4.Тумандаги  “Бўжай”  МФЙ  ҳудудида жойлашган  бўш  турган  ҳокимлик заҳирасидаги ва “Хумо Рошидон” ХКга қарашли  бўш  турган  ер майдонида  тадбиркор томонидан  умумий қиймати  28 млрд.сўмлик  ун  ва ўсимлик  ёғи  ишлаб  чиқариш лойиҳаларини амалга оширилади.

5. Туманда барпо этилган “Халқаро кулолчилик маркази” жойлашган ҳудудда ҳамда Бурҳониддин ар-Рошидоний номидаги “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгохига олиб кирувчи кўча бошида “VIP CONSTRUCTIONS PLAS” МЧЖга тегишли эски бино ва иншоотлари ўрнида кўп қаватли “Дахбед Ал Хидоя” турар жой мажмуасининг 1-2 қаватларида умумий майдони 5918,05 кв.м бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади.

6.Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 581.7 млрд сўмга ёки ўсиш суратини 107 фоизга етказиб, 1,2 баробарга ошираман.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 156,3 млрд.сўмлик 49 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.

Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 11,5 млн. доллар экспорт қилинган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткични 33 млн.долларга етказаман.

7. Риштон туманида 2024 йилда “М.Топиволдиев” МФЙ ҳудудидаги “Нурафшон” массивида 6 та уйлардаги 180 та хонадонлардан иборат кўп қаватли уйлар фойдаланишга топшилади. Натижа уй-жойга муҳтож фуқароларимиз янги уй-жойларга эга бўлишади. Бундан ташқари хонадонларнинг 1-қаватида савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш обектлари ишга тушади.

8.Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 17 418 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 581 та;

молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 6 000 та;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали –10 268 та;

қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 569 та аҳоли бандлиги таъминланади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:

9. Маҳаллаларда қиймати 46 млрд сўм бўлган 1421 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2069 нафар аҳоли банд қилинади.

Маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 2.2 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 31.1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;

банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 2,4 мингта янги иш ўрни яратилади.  

Бугунги кунда мигрaцияда юрган кам даромад олаётган 1935 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.

Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.

Бунда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

 



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб