Маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигининг самараси
2024-07-17 16:11:47 106
Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида - маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Юртбошимиз ташаббуси билан маҳаллаларда фаолият юритаётган еттилик томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишни ташкил этиш йўлга қуйилди.
Таълим-тарбия ҳақида гап кетганда, маҳалланинг роли ва таъсири тўғрисида тўхталмай иложимиз йўқ. Бежиз «Маҳалла — ҳам ота, ҳам она» дейилмаган. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар айнан маҳалла муҳитида ривожланган. Булар эса ёш авлоднинг онгу тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Демак, фарзандларимиз таълим-тарбиясида маҳалланинг ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.
Бугун Риштон туманидаги 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Қуйи Авазбой МФЙ профилактика инспектори Шукурулло Эргашев иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда муассаса тарбияланувчилари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилиб, жажжи болажонларнинг қизиқарли саволларига жавоб берди. Ушбу учрашув болажонларлар олам-олам таассуротга эга бўлишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси