“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили билан деҳқончилик қилиш, салмоқли даромад кафолатидир
2024-07-15 16:29:40 120
Риштон туманида ҳам “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилмоқда.
Жумладан, Риштон туманининг Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 60426-контурда “E-Auksion” дастури орқали очиқ танловда ғолиб бўлган 78 нафар фуқароларга дехқон хўжаликлари юритиш учун 10,9 гектар майдон маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг кўмагида 14 сотихдан тақсимлаб берилган эди.
“Агробанк” туман бўлими ва экспортёр тадбиркор “Олмазор файз Жавоҳири” оилавий корхонаси раҳбари Акмалжон Пўлатовлар ташаббуси билан “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ушбу ер майдонида қалампир етиштириш бўйича ижара шартномалари тузилиб, 78 нафар фуқаронинг даромад олиши таъминланди.
- “Бир контур – бир маҳсулот” тамойилининг жорий қилиниши айни муддао бўлди, дейди “Олмазор файз Жавоҳири” оилавий корхонаси раҳбари Акмалжон Пўлатов. – Меҳнатимиз самараси кўрина бошлади. Ҳисоб китобимизга кўра, 14 сотих ердан фуқаролар биринчи ҳосилнинг ўзидан 22 миллион сўмгача даромад олади. Иккинчи ҳосилдан эса 28 миллион фойда олишни кузляпмиз.
Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси