Бош прокурор ўринбосари "кичик саноат зонаси"даги тадбиркорлар билан учрашди
2024-07-10 08:31:28 135
Хабар бериб ўтганимиздек, Риштон туманида бўлган Бош прокурор ўринбосари Ш.А.Аминов раҳбарлигида туман прокуратураси биносида коммунал соҳа вакиллари иштирокида электр энергияси ҳамда табиий газдан оқилона фойдаланиш, энергия истеъмолидаги тежамкорлик масалаларига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилиб, соҳада масъул раҳбарларга зарур топшириқлар берилганди.
Шундан кейин Бош прокурор ўринбосари Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “кичик саноат зонаси”даги ишлар билан танишди.
Сўнгги пайтларда туманимиз аҳолисини бизнесга жалб қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишда янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ҳамда драйвер соҳаларда оилавий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш лойихаларини амалга оширишга эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида ташкил этилган саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда юздан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда. Бош прокурор ўринбосари ушбу кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан ҳам учрашди.Уларнинг мурожаатларини тинглади. Маҳсулотларни яна сифатини ошириш ва экспортни кўпайтириш борасида тавсиялар берди. Шунингдек тадбиркорларнинг таклифларни ҳам тинглади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси