×

 2024-07-09 07:54:23    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги маданият марказида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ўқувчи-ёшлар, битирувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Учрашувда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган устувор вазифалар ижросига тўхталди. Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 17 та мурожаатнинг 10 таси жойида ижобий ҳал қилинди.Ўз ўрнида, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида билдирилган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ижроси назоратга олиниши қайд этилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб