ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-04 17:14:28 153
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Риштон тумани Тадбиркорлар палатаси мажлислар залида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги "Ўзбекистон илмий синов ва назорат маркази директори Жавлон Каттахўжаев ва масъул раҳбарлар иштирокида тадбиркорлар учун қабул ўтказилди.
Қабулда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. Тадбиркорлар мурожаати юзасидан ер ажратиш, инфратузилма, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ечимига қаратилган.
Унда 20 га яқин тадбиркорлар иштирок этди. 10 та тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш учун кредит олиш ва ер майдони ажратиш, сифат сертификатини олиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси