Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-07-03 11:27:42    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Холиқов раислик қилди ва олиб борди.Сессия кун тартибига  қўйидаги масалалар қўйилди:
1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сонли Фармони ижроси юзасидан туман ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  2-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарорини тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг  биринчи ўринбосари    А.Мустафақулов ҳисоботи.       3-масала: Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2024 йил харажатлар симеталарига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
  4-масала: Риштон туманида 2024 йил 2-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти.
5-масала: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори 4-бандига  асосан  Риштон туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолиятини молиявий таъминлаш мақсадида сув солиғининг прогноз қилинган суммасини 40 фоизга оширилишини белгилаш юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраев ахбороти ва муҳокамаси.   
6-масала: Риштон туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масаласи бўйича Кадастрлар агентлиги Риштон туман бўлими томонидан туман Кенгашига тақдим этилган чегара чизмаси ва тавсифларни муҳокамаси.   
7-масала: Ўзбекистон Республикаси   Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 13 апрелдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тўғрисида” ги КQ-710-IV сонли қарорини туман Кенгаши томонидан  ижроси.
Бошқа масалаллар
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан йўлланган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб депутатлар томонидан тасдиқланди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб