Давлат мукофоти соҳиблари билан учрашув

×

 2024-07-02 09:12:39    23

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ мамлааатимиз ёшлари турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди.  Хусусан,  Риштон ўғлони Давлат Хавфсизлик Хизмати ходими Содиржон Маҳмудов Абдуллажон ўғли "МАРД ЎҒЛОН " Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Яна бир тумандошимиз «Холиқов Йўлчибой» фермер хўжалиги бошлиғи  Холиқова Гулираъно Юлчибой қизи эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди. 
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида юксак мукофот соҳиблари билан учрашув бўлиб ўтди. 
Ушбу учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 
Тадбирда сўз олган туман ҳокими барча ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб,  ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган бу чексиз эътибордан нишона эканлигини таъкидлади. 
Учрашув давомида Давлат мукофоти соҳиблари туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб