Риштон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди
2024-06-27 20:38:33 152
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган ёшлар фестивали Риштон туманида ҳам юқори савияда, кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда. Мазкур фестиваль доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, концерт дастурлари, ижодий учрашувлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Бугун туман марказий ўйингоҳида ёшлар фестивали доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта гала-концерт бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов иштирок этиб, фестиваль қатнашчиларини ҳамда ёшларни яқинлашиб келаётган байрам билан самимий қутлади. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.
Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” деган сўзлари ҳар бир ёш, баркамол авлод учун озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларига туртки бўлиши қайд этилди.
Тадбир давомида турли мусобақаларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Валижон Қодиров, Иззатек Қўқонов, Нодир Холбоев, Нуриддин Бўтабеков, Жўрабек Қодиров, Мамиржон Мирзаев каби таниқли эстрада юлдузлари ҳамда туманимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокидаги мусиқий чиқишлар кечага ўзгача файз киритди.
Риштонлик минглаб ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари катта иштиёқ билан томоша қилган концерт дастури якунида намойиш этилган мушакбозлик эса тадбир иштирокчиларига янада ҳуш кайфият улашди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси