30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
2024-06-21 08:15:29 113
Ҳозирда бир қатор глобал муаммолар мавжуд. Одам савдосини ҳам трансмиллий жиноятлар тури сифатида уларнинг сирасига киритиш мумкин.
Йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, унинг қурбони бўлаётганлар сони янада ортиб бормоқда. Бу ҳудуд ва чегара билмас жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги
ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга.
Инсоният тарихида ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида
хотин-қизларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитъаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган.
Бу ҳодисага барҳам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб, “Оқ қуллар савдосига қарши кураш” номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган.
2013 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 30 июль
- Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб еълон қилинган.
Айни пайтда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг узвий таркибий қисми бўлган бу турдаги жиноят дунё миқёсида кенг тарқалмоқда.
БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот мутахассисларининг таҳлилий хулосаларига кўра, ундан жабр кўрганлар сони бир неча миллионларини ташкил қилмоқда. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор
чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2000 йил
15 ноябрдаги резолютсияси билан қабул қилинган “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция, шунингдек, одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча протокол ҳам ратификация қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилнинг 17 апрелидаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонунга мувофиқ, одам савдосига қарши курашиш одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.
У.Эргашев,
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси