РИШТОНДА ФРОНТ ОРТИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА ЯККА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-06-15 15:16:03 125
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки кекса-нуронийлар хонадонимиз кўрки, дастурхонимизни эса файзу-баракотидир. Уларнинг қилган хайрли дуоси ҳаётимиз, оилаларимиз, Ватанимиз ҳамда йўлимизни нурафшон этиб туради ва яхши ишларга ундайди.
Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у мўътабар онахонларимизни эъзозлаш ва уларни қадрлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз ҳамда яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган десак асло муболаға бўлмайди. Бу биринчи навбатда кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш бўлса, иккинчидан ёш авлод учун улкан тарбия ва тажриба мактаби бўлади.
Кексаларни эъзозлашдек халқимизга хос қадрият азалдан миллатни бир-бирига жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилганлигига кўхна тарихимиз гувоҳдир.
Шу фикрларга ҳамоҳанг ҳолда давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганини алоҳида қайд этиш лозим.
Қурбон ҳайити байрами арафасида туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, туман ҳокими маслаҳатчиси "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т. Абдураҳмоновлар Риштон туманида истиқомат қилаётган ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ва якка ёлғиз кексалар ҳолиндан хабар олишди.
Нуроний отахон-онахонларимиз бугун нақадар бахтли, чунки кексалик даврларини тотувликда, фароғатда ўтказишмоқда.
Учрашувлар давомида қаҳрамонларимиз билан самимий суҳбатлар қурилди, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси