Одам савдосига қарши курашиш уствор вазифаларимиздан бирига айланди
2024-06-10 12:03:04 197
Ҳозирги кунга келиб одам савдоси бутун инсониятни ташвишга солиб келаётган таҳдидлардан бирига айланиб улгурди.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг ошиб бориши жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солиб туради.
Шундай экан, бундай ижтимоий хавфли қилмишларнинг ошиб бориши тенденцияси дунё халқларини ташвишга солаётган глобал муаммо ўлароқ трансмиллий жиноятлардан бири сифатида эътироф этилган.
Ўзбекистон ҳам ўз халқининг тинчлигини, осойишталагини сақлаш йўлида кўпгина самарали ишлар олиб бормоқда. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база яратилди.
Хусусан, Одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида”ги Протоколни ратификация қилди, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли ўзгартиришлар киритди.
2020 йил 17 август куни янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида одам савдоси тушунчаси таъриф берилган.
Унга кўра, одам савдоси - куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.
Амалдаги Жиноят кодексининг 135-моддасида одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Демак, одам савдоси - масофа ва чегара билмас, ноқонуний қурол-яроғ савдоси ҳамда наркобизнес каби трансмиллий жиноятлар билан бир қаторда тилга олинувчи, айни вақтда улардан анчагина хавфли ҳамда дунё халқларини ташвишга солаётган жиноятдир.
Одам савдоси трансмиллий жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик аҳамиятлидир. Шу боис мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро хужжатга қўшилиб, одам савдосига қарши курашишга қаратилган кўпгина шартномаларни имзолаган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Республика идоралараро комиссияси, Бирлашган миллатлар ташкилоти ЙХҲТ каби кўпгина халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жабрдийдаларни аниқлаш, уларни қутқариш, жиноят қурбонларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.
Қолаверса, бугунги кунда одам савдоси инсон, унинг ҳуқуқлари,
қадр-қиммати, осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий таҳдид солаётган жаҳон миқёсидаги долзарб муаммога айланди. Ушбу глобал иллатга қарши курашиш юзасидан мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ачинарлиси, ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал органдир.
Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шарт, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.
Коллегиал органга кўра, давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сезиларли даражада камайган.
Республика реабилитация марказида одам савдоси жабрдийдаларига тиббий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Одам савдоси жабрдийдаси бўлган шахсларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами берилиб, уларнинг Ўзбекистонга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, одам савдоси жабрланувчиларининг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни Ватанга қайтариш мақсадида Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, одам савдоси фақатгина Ўзбекистон Республикасининг муаммоси сифатида қарашимиз нотўғри бўлади.
Одам савдосига қарши кураш борасида аҳолининг турли қатламларига одам савдоси каби иллатнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот
ва ташвиқот ишларини олиб бориш уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш асосий вазифалардан биридир.
Чунончи, жойлардаги судлар томонидан одам савдосидек иллатнинг илдизини қуритишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси