Риштонда “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ташкил этилди

×

 2024-06-01 14:05:33    212

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги "Халқаро кулолчилик маркази"да “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ва Республика "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда 1-5 июнь кунлари  ташкил этилаётган тадбирга Россия, Тожикистон, Республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон кулолчилик мактабларининг вакиллари бўлган уста кулоллар жалб этилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов хорижлик меҳмонлар, соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбир очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. 
 “Кулоллар сайли” иккинчи маротоба Риштон туманида бўлиб ўтаётганига эътибор қаратишди. Риштон - қадимдан Марказий Осиёдаги сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланиши, риштонлик кулоллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ўзининг дизайни, табиий ранги ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туриши, ўзига хос Риштон кулоллар мактаби мавжудлиги “Кулоллар сайли”ни мазкур ҳудудда ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. 
Тадбир давомида санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, миллий қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
“Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси очиқ деб эълон қилиниб, меҳмонлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган кулолчилик маҳсулотлари билан танишиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлишди. 
Маҳорат дарслари ўтказилиб, унда кулолчилик маҳсулотларини ясаш ва уларга нақш бериш жараёнлари амалга оширилди.
Бугун шунингдек,  “Риштон кулолчилиги: кеча, бугун, эртага” номли китоб тақдимоти, “Ўзбекистон замонавий кулолчилиги: анъана ва инновация” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман ташкил этилди. 
Фестивал доирасидаги қизиқарли тадбирлар эртага ҳам давом этади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб