Риштонлик ватандошларимиз ҳаж сафарига жўнаб кетишди

×

 2024-05-29 08:07:19    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом динидаги фарзлардан бири ҳаж сафарини адо этиш амали ҳисобланади.  Минглаб ватандошларимиз қатори бугун Риштон тумани фуқаролари ҳам яратиб берилган шароитлар боис муборак ҳаж сафарига жўнаб кетишди. 
Риштон туманининг барча 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тавсия этилган фуқаролар билан сафар олдидан туман марказидаги “Хўжа Илғор” жоме масжидиида учрашув ташкил этилди. 
Ташкил этилган мазкур тадбирда иштирок этган туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов барча номзодларни табриклаб, ҳаж зиёратини ўрнатилган тартиб-қоидаларга мос равишда адо этиб Ватанга эсон-омон қайтиб келишларини тилади.
Тадбирдан сўнг барча зиёратчиларни туман ҳокимлиги, уларнинг оила аъзолари кузатишди. Ташкил этилган автобуслар орқали бу йилги ҳаж зиёрати бахтига мушарраф бўлган ватандошларимиз вилоятимиз маркази томон йўл олдилар.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб