Туман ҳокими "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди
2024-05-25 10:58:53 144
Мамлакатимизда яна бир ўқув йили тугаб, умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади.Риштон туманидаги барча таълим муассасаларида дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон соладиган, бир умр эсда қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги 29 - умумтаълим мактабида ташкил этилди. Мактаб битирувчиларига давлатимиз раҳбарининг йўллаган табриги улар қалбида унутилмас таассуротларга бой ва ёдда қоларли бўлди.Туман ҳокими Баҳодир Холиқов мазкур таълим масканида "Илм саодат калити" шиори остида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Улар билан суҳбатлашиб, йигит-қизларнинг орзу-ниятлари, мақсадлари билан танишди.Шунингдек, бир гуруҳ ўқитувчиларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга келгуси иш ва ўқишларига омад ва зафарлар тиладилар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси