Вобкент тумани делегацияси Риштон туманида бўлди
2024-05-24 13:40:48 137
Бугун Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокимининг инвестиция бўйича уринбосари Б.Юсупов, Фермер деҳқон хужаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Мираков ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларидан 14 нафардан иборат мутахасисилар туманимизда бўлишди.
Делегация аъзолари дастлаб Хуррамобод маҳалласидаги қуруқ мевалар экспорти биланшуғулланадиган хонадонларда бўлишиб, тадбиркорлар билан суҳбатда бўлишди.
Делегация вакилларининг кейинги манзили Қайрағоч маҳалласи бўлди. Вобкентликлар бу ерда томорқачилик бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.
“Қайрағоч” маҳалласида 592 та хонадон, 3 344 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла асоан сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган.
Маҳалладаги 592 та хонадонда жами 92.5 гектар аҳоли томорқа мавжуд. Ушбу хонадонларнинг 266 тасида иссиқхоналар мавжуд. Иссиқхоналарда кўкат, бодринг, помидор, карам маҳсулотлари етиштирилади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳонадонларда 3-5 сотихли узумзорлар мавжуд. Аҳолининг қолган очиқ томорқа майдонларида қизил лавлаги, турп, шолғом, помидор ва бошқа даромадбоп маҳсулотлар етиштирилади.
Маҳалладаги ҳар бир хонадон ўз томорқасидан бир йил давомида 3-4 марта хосил олиш орқали ўртача бир йил давомида энг камида 60 млн.сўм, энг кўпи билан ўртача ҳисобда 100 млн.сўмгача даромад олишига эришади.
Меҳмонлар маҳалладаги хонадонларда бўлишиб, миришкор деҳқонлар билан суҳбатлашишди.
Вобкентликлар ташриф давомида -Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилган писта плантацияси билан ҳам танишишди. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида сувсиз, тошлоқ ҳудудда жойлашган мазкур плантацияда бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. 157 гектар майдонда 141 мингдан ортиқ писта кўчатлари ҳамда 54 мингга яқин ўрик, гилос, шафтоли, нок кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Тадбиркор томонидан писта ва бошқа турдаги кўчатларни инвитро усулида етиштириш лабораторияси қурилиш ишлари бошланган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси