Хусусий мактабда ўқув йилига якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2024-05-24 13:36:06 145
Риштон туманидаги “Ал-Фарғоний” хусусий мактабида якунига бағишланган ҳисобот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими, туман кенгаши депутатлари, мактаб ўқувчилари, педагог устозлар, ота-оналар, давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари йил давомида эгаллаган билимларини турли чиқиш ва бадиий кўринишлар орқали ўзбек, рус, инглиз ва корейс тилларида намойиш этишди.
Ўқув йили якуни бўйича юқори натижага эришган ёшлар, педагог устозлар ва фаол ота-оналар мактаб маъмурияти томонидан муносиб мукофотланди.
Таъкидланишича, хусусий мактаб ўқувчилари нафақат туман ва вилоят, балки республика миқёсида ҳам фан ҳамда спорт йўналишларида салмоқли ютуқларга эришиб келмоқдалар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси