Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-05-17 19:41:12    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессия ишида вилоят ИИБ бошлиғи генарал майор Азиз Икрамов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупсиядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан туман ҳокими Б. Холиқов ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 
Туман секторлари раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ва берилган топшириқлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, секторлар ҳудудларидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди.
Шунингдек, йиғилишда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Сессияда туманда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, туманда электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди.
Туманда “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб