Республика ишчи гуруҳи кўмаги билан “Минор” МФЙ ҳудудида оқава сув тармоғида юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
2024-05-07 20:02:53 129
Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллалардаги муаммолар аниқланиб, уларни ижобий ҳал қилиш имкониятлари ва чора-тадбирлари жадал амалга оширилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳи кўмаги билан яна битта муаммо ўз ечимини топди. Минор МФЙ ҳудудидаги ахоли хонадонларидан ўтувчи конализация қувурида юзага келаётган носозликлар бир неча йиллирдан буён фуқароларни қийнаб келаётган эди.
Бунга сабаб Минор МФЙ Наво кўчасида фуқаронинг яшаб келаётган уйининг остидан ўтувчи қувури йиллар мобайнида эскириб қувурда тикилиш холатлари вужудга келаётган эди.
Бугун 06.05.2024 йил куни “Фарғона сув таъминоти” АЖ Риштон туман бўлими ходимлари томонидан Минор МФЙ Наво кўчасида фуқаронинг Абдусалимов Зокиржонинг хонадонида жойлашган эски оқава суви калодеси янги калодесга алмаштирилиб, Минор МФЙ 42 та фуқароларни конализация тизимидаги муаммолари бартараф этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси