БРИТАНИЯЛИК САЙЁҲЛАРНИНГ ҲАЙРАТИ

×

 2024-04-30 10:00:02    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайёҳларни лол қолдираётган Риштон

Бугунги кунда туманимизга дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳлар келиши одатга айланган, десак муболаға бўлмайди. Уларнинг барчаси Риштон туманидан катта таассурот билан ўз юртларига қайтиб кетишмоқда. 
Туманимизга Буюк Британиядан ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб Ар-Рошидоний зиёратгоҳи ва Хўжа Илғор масжидида бўлишиб, бу ердаги тарихий сақланиб қолган жойларини куздан кечиришди.
Шундан сўнг, "Мингбоши керамик" кулолчилик музейида бўлган британияликлар, кулолчилик маҳсулотлари билан танишишдан ташқари, тайёрлаш жараёнларини ҳам мароқ билан томоша қилишди. Музейда мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ва кулолчилик буюмлари жойлашган.Ушбу ташриф хорижлик сайёҳларда катта таассурот қолдирди. Улар риштонлик уста кулоллар томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилар экан ўзларининг ҳайратларни яшира олишмади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб