“Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2024-04-27 14:03:54    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-мураббийлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмси кубоги спорт мусобақалари туман босқичи ғолиблари аниқланди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Мусобақа ўтказиш Низомига асосан, иштирокчилар спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси каби турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.
Ҳакамлар қарорига асосан, ғолибликни

????спортнинг мини-футбол тури бўйича 2- умумтаълим мактаби жамоаси, 

????волейбол бўйича 14-умумтаълим мактаби жамоаси,▪️шахмат тури бўйича 20 мактаб ўқитувчиси Ражабов Умарали ва 8- мактаб ўқитувчиси  Аслонбоева Нигина.▫️шашка тури бўйича эркаклар ўртасида 53-мактаб ўқитувчиси Адхамов Обиджон, аёллар 61- мактаб Ҳомидова Мухтасар.

????стол тинниси бўйича эса эркаклар Риштон ихтисослашган мактаб  ўқитувчиси Солиев Ҳасанжон ва аёллар 51- мактаб ўқитувчиси Тўхтабоева Одинахонлар эгаллаб, мусобақаларнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Мусобақада иштирок этган секторлардан келган тумандаги барча умумтаълим муассасаларининг спорт жамоаларига ташкилий қўмита ўз миннатдорчилигини билдиради. Ғолиблардан эса вилоят босқичида фаол иштирок этишларини сўраб , "Касаба уюшма кубоги"ни қўлга киритишларини тилаймиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб