Баткен тумани ҳокими бошчилигидаги делегация Риштон туманида бўлди

×

 2024-04-22 10:30:39    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қирғизистон Республикаси Баткен тумани ҳокими Учкун Жоробоев бошчилигидаги делегация Риштон туманида бўлди.
Делегация аъзолари Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов ва туман секторлари раҳбарлари томонидан кутиб олинди.
Баткенлик меҳмонлар дастлаб Мингбоши керамик кулолчилик кластери томонидан олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар билан танишишди. Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлигидаги корхона фаолияти Қирғизистон делегацияси вакилларида катта таассурот қолдирди.
Делегация вакиллари Риштон туманидаги "Kosto Line Holding" хорижий корхонаси ва Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилаётган пистачилик плантациясида ҳам бўлишиб,  бу ердаги жараёнлари билан танишишди.  
Ташриф давомида тадбиркорлар ўзаро ҳамкорлик борасида ҳам келишувга эришишди.

Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб