???? Таълим сифатини ошириш бош мақсад: муҳим масалалар муҳокама этилди
2024-04-20 13:59:15 180
▫️Ҳозирда Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан мактаблар маъмурияти ва “маҳалла еттилиги” билан биргаликда амалга оширилаётган манзилли ишлар ўз самарасини бермоқда.
Қўйилган топшириқларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида Риштон туманидаги 26 та умумтаълим мактабига Миллий гвардия инспектор-психологлари бириктирилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.
Бугун, Миллий гвардия марказий девон кадрлар бошқармаси булим бошлиғи ўринбосари подполковник А.Холмирзав мактаблардаги ўқувчиларнинг дарсларга иштироки, сифатли таълим бериш масалалари ва битирувчиларни олий таълим ва касб ҳунарга йўналтириш борасида бажарилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида бажариш зарур бўлган топшириқлар белгилаб берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси