ТУМАН ҲОКИМИ "ДУТИР" МФЙДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-04-19 15:22:05 167
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида “Дутир” маҳалласида бўлди.
Ушбу маҳаллада бўлган туман ҳокими маҳалладаги “еттилик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий хизмат ходими, солиқ инспекцияи ходимининг фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар оиласи эҳтиёжи учун зарур бўлган даромадни қандай топаётганини хонадонбай ўрганди.
Томорқачилик йуналиши бўйича хонадон эгалари билан суҳбат олиб борган туман ҳокими уларнинг даромадни ошириш учун экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан хонадон эгаларига керакли маслаҳатларни берди.
Ташриф давомида шунингдектуман ҳокими фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан танишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси