Оқтомир маҳалласида ифторлик дастурхони ёзилди
2024-04-04 08:36:20 176
Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади. Бу ойда кишилар бир-бирини йўқлайди, совға-саломлар берилади, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. Ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўнгиллар шод этилади.
Риштон туманида ҳам рамазон ойи муносабати билан рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-саховат тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Оқтомир маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда нуронийлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Иштирокчилар томонидан Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимиз софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида фикр юритилди.
Шунингдек ушбу тадбирда Қуръон оятлари ўқилиб, турмушимиз фаровон, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.
Тадбирда иштирок этган фуқаролар юртимизда инсон қадрини улуғлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад хурсанд бўлишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси