ТУМАН ҲОКИМИ "ЁЙИЛМА" МФЙДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-04-03 08:56:42 153
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида “Ёйилма” маҳалласида бўлди.
“Ёйилма” маҳалласида бўлган туман ҳокими маҳалладаги “еттилик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий хизмат ходими, солиқ инспекцияи ходимининг фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар оиласи эҳтиёжи учун зарур бўлган даромадни қандай топаётганини хонадонбай ўрганди.
Томорқачилик йуналиши бўйича хонадон эгалари билан суҳбат олиб борган туман ҳокими уларнинг даромадни ошириш учун экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан хонадон эгаларига керакли маслаҳатларни берди.
Шундан сўнг туман ҳокими кўп тармоқли тадбиркор Ҳайдарали Эргашевни ҳовлисида ташкилланган лимонария ва иссиқхонаси билан танишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси