“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТАДИ
2024-04-02 15:42:28 139
Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида, қишлоқ ва маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ишлари тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни амалга ошириш мақсадида кенг миқёсда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш орқали яшил майдонлар яратиш борасидаги ишлар жадал суратларда амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун туманимиздаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида баҳорги юмушлар билан боғлиқ долзарб масалаларга бағишланган вилоят амалий семинари бўлиб ўтди. Унда вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ҳамда туманлардаги касб-ҳунар мактаблари раҳбарлари иштирок этдилар. Семинар давомида жойларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш орқали вилоятимизни кўркам бир гўшага айлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Шу куни мактаб ҳудудидаги очиқ майдонга олма, ўрик, шафтоли, гилос каби мингга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси