Фермер хўжаликларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаат етказилди
2024-04-01 08:43:41 136
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Бугун туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликлари иштирокида амалий семинар ўтказилиб, давлатимиз раҳбарининг 29 март кунги видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳамда устувор вазифалар юзасидан мурожаат етказилди.
Ҳусусан дала четларига дарахт экиш, токзорлар ташкил этиш, мевали, манзарали ва тут кўчатлари экиш, туманимизни боғ ичидаги кўркам бир гўшага айлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси