ТУМАН ҲОКИМИ "ЧУБУРҒОН" МФЙДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-30 15:34:26 139
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида бугун “Чубурғон” маҳалласида бўлди.
“Чубурғон” маҳалласида бўлган туман ҳокими маҳалладаги “еттилик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий хизмат ходими, солиқ инспекцияи ходимининг фаолияти билан танишди.
Туман ҳокими мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар оиласи эҳтиёжи учун зарур бўлган даромадни қандай топаётганини хонадонбай ўрганди.
Томорқачилик йуналиши бўйича хонадон эгалари билан суҳбат олиб борган туман ҳокими уларнинг даромадни ошириш учун экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан хонадон эгаларига керакли маслаҳатларни берди.
Шундан сўнг туман ҳокими Баҳодир Ҳолиқов ва "Нурноий" жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмоновлар қурилаётган янги маҳалла гузарини ҳам куздан кечирдилар. Гузар битгандан кейин бу ерда маҳалла фахрийлари бурчаги ҳамда маҳалла кутубхонасини ташкил этиш бўйича маслаҳатларни беришди.
Ташриф давомида шунингдек туман ҳокими "Чубурғон" маҳалласида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишловчи Мирзақамбар Мелибоев раҳбарлик қилаётган "Рошидон милк" оилавий корхонасида бўлишди.
Ушбу корхонада 30 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланган. Корхонада 40 хил турдаги музқаймоқ ишлаб чиқарилади. Бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг донани ташкил этади. Март ойининг бошида қиймати 2 млрд. сўмлик янги дастгоҳлар Хитойдан олиб келиб ўрнатилди.
Янги линияни ишга тушириш ҳисобига яна қушимча 30 нафар ишсизларни ишга жойлаштириш имконияти яратилади. Ҳозирда ишларни икки сменада ташкил қилиш режалаштирилмоқда.Туман ҳокими ушбу тадбиркор билан суҳбатлашиб, унинг янги лойиҳалари билан танишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси