НУРОНИЙЛАР КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

×

 2024-03-28 11:27:33    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани 1- умумтаълим мактаби мажлислар залида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан маҳаллардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарлари ва фаоллар иштирокида семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Турсунхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 14 март куни Сирдарё вилоятига ташрифига доирасида Сайхунобод туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида МФЙлардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарларининг аҳоли ўртасида кенг миқёсда тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан тайёрланган услубий қўлланмани ўқиб эшиттирди.

Семинарда фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш, уларга зарур иш шароитларини яратиб бериш, банк кредитлари ёрдамида турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жалб қилган ҳолда камбағалликдан чиқариш орқали даромадини кўпайтиришда кўпни кўрган кексаларнинг бой ҳаётий тажрибалари, маслаҳатларига таяниш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, семинарда маҳаллаларда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, турли резаворлар экиш, полиз маҳсулотлари етиштириш, помидор, бодринг каби аҳоли дастурхони учун кунлик зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.   

Семинарда Сайхунобод мисолида оилаларни даромадли қилиш, инвестиция жалб қилиш бўйича янги тизимни маҳаллаларда йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди. Бу ишлар қандай ташкил қилинаётганига қараб, раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши қайд этилди.

Семинарда маҳаллардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарларининг мавзу юзасидан фикрлари, таклифлари тингланди.

 Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 

 



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб