Чигит экиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди

×

 2024-03-26 08:34:27    85

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Эрта баҳорнинг ҳар бир куни деҳқон-миришкор учун ғанимат ва бу жараёнда экин ишларини оби-тобида олиб бориш эртанги мўл-кўл ҳосил олиш гаровидир. Бошқача айтганда, халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш, ризқ-рўзимизнинг бутун бўлиши бугунги тараддуд, саъй-ҳаракатга  боғлиқ. 
Риштон туманида  жорий йил пахта ҳосили учун 5 минг  640 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. 
☸️ Риштон тумандаги “Тўда” ММТПга қарашли “Эрали ўғли Шерали” фермер хўжалиги даласида чигит экиш  учун амалий семинар ўтказилди.
❇️ Семинарда Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалигига дахлдор корхона ва ташкилот ходимлари, кластер ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
???? Тадбирда сўз олган туман ҳокими деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан қилинажак ишларни тажрибали соҳа ходимлари билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини ва бу ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини қайд этди.
✅ Шунингдек семинарда сўзга чиққан соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан  мутасаддиларга ерни экишга тайёрлаш  ва чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш бўйича тавсиялар берилди.
???? Анъанага мувофиқ, яхши ниятлар билан  фермер хўжалиги даласида жонлиқ суйилди ҳамда ифторлик дастурхонлари ёзилиб,  деҳқончиликка қут-барака, мўл ҳосил сўраб, эзгу дуолар қилинди.
✳️ Қайд этилишича, туман пахтакорлари жорий йилда мўл ҳосил олишни мақсад қилган. Бунинг учун ҳозирги кунда 10 отряд ташкил этилиб, уларга жами 700 тадан зиёд техникалар бириктирилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб