“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили: Томорқада етиштирилган маҳсулотнинг меҳри ва баракаси бошқача бўлади
2024-03-25 09:28:31 139
Риштон туманида Президентнинг 2023 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги заҳиралари ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк-иқтисод ташкилотлари, фермер, томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассислари иштирок этган "Соҳибкор" ва "Қайрағоч" маҳаллаларида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Туман ҳокими аҳолига бўлиб берилган ердан унумли фойдаланиб, экспортбоп махсулотлар етиштириш, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига қилган ташрифлари давомида ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган масалалар ҳақида сўз юритди ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгиланган еттита устивор йўналишларга тўхталиб, уларни шарҳлаб берди. Шунингдек, мулоқотда томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги ҳамкорликда олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, айрим ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига эътироз билдирилди. Семинар сўнггида тумандаги 71 та маҳаллага бириктирилган масъулларга аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиш, уй шароитида чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва оила учун бошқа қўшимча даромад келтирувчи ишлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва уларни оилавий тадбиркорликка қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида кооперациялар ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси