1-сонли касб - ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” ўтказилди
2024-03-20 13:27:40 129
Бугун Риштон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар” куни ва “Касблар фестивали” тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирга туман ҳокими Баҳодир Холиқов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Турсунхўжа Абдураҳмонов, ота-оналар, тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда касб-ҳунар мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидан 1000 нафардан зиёдроқ ёшлар иштирок этди. Тадбир муносабати билан касб-ҳунар мактаби ҳовлиси гуллар билан байрамона безатилди, қўл меҳнати намуналари, гуруҳлар кесимида баҳорий таомларни ўзида акс эттирган кўргазмалар ташкил этилди.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида спорт майдончасида футбол, волейбол, стол теннис, шахмат, шашка мусобақалари, касблар бўйича тикувчилик, компьютер саводхонлиги, чилангарлик, электрмонтаж, автомобил таъмирлаш, пайвандчилик, сантехник, қишлоқ хўжалиги техниксига оид кўргазмалар ташкил этилди.
Тадбир давомида тикувчилик йўналиши ўқувчи қизлари томонидан тайёрланган “Либослар намойиши”, ўқувчилар томонидан қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
Тадбир якунида туман раҳбари тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, йиғилган ўқувчиларни байрам билан қутлади.
Беш муҳим ташаббус ва касблар бўйича ташкил этилган мусобақаларнинг якуний натижалари эълон қилиниб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси