"Қайрағоч" маҳалласида яшовчи ҳар бир оила томорқасидан мўмай даромад топиб келмоқда

×

 2024-03-14 15:26:37    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролар шахсий томорқаларида иссиқхона ташкил этиб, ўртача 100 млн сўм даромад қилишмоқда. Бугун сектор раҳбарлари ушбу маҳалладаги бир неча хонадонда бўлишиб, жараёнларни кўздан кечиришди.
Ушбу маҳаллада яшовчи Илҳомжон Тожалиев хонадонида эса росмана иссиқхона хўжалиги ташкил этилган. 4 сотихлик иссиқхонада бодринг ниҳоллари баравж ривожланяпти. Ёнидаги 4,5 сотихлик яна бир иссиқхонага эса карам экилган. Тадбиркор деҳқон карам ниҳоллари орасига қизилча уруғини экиб чиққан, айни кунда қизилча ҳам униб чиқиб, парвариш қилиш бошланган.
- Очиғини айтсам сизларга ҳавасим келади. Сиз қайрағочликларга  - ер билан тиллашиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, иссиқхоналарда эртаки ҳосил олиш ҳадисини олган миришкорлар ғайратига минг таҳсинлар айтса, арзийди, дейди туман ҳокими хонадонларга кириб фуқаролар билан суҳбатлашар экан.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб