Расмий муносабат: ТУМАН ҲОКИМИ ҲАЙДОВЧИЛАР МУРОЖААТИГА БЕФАРҚ ЭМАС

 2024-03-14 15:18:42    126

PDF юклаш
Чоп этиш


MA-News телеграм канали орқали эълон қилинган “Риштонда ҳайдовчилар нега ҳоким билан кўришолмадилар” номли мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. Бугун асосан Уйрат МФЙга қатновчи йўналишли Дамас ҳайдовчилари Риштон тумани ҳокимлиги биносига келишди. Улар билан Риштон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Мустафоқулов суҳбатлашди. Бугун Республика видеоселектори йиғилиши ўтказилиши муносабати билан туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули қолдирилди. Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ҳар доим фуқаролар мурожаатини бефарқ қолдирмайди ва уларнинг ўзлари билан учрашиб, суҳбатлашишни афзал билади. Туман ҳокими йўналишли Дамас ҳайдовчиларининг мурожаатидан хабар топиб, ушбу мурожаатни ҳал қилиш бўйича мутассадиларга топшириқ берди. Шунингдек, туман ҳокими тез орада йўналишли Дамас ҳайдовчилари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглашини ҳам маълум қиламиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб