✅ Лидер тадбиркорлар имконияти, бу янги иш ўрни демакдир
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2024-03-13_14-59-46.jpg)
2024-03-13 15:22:34 172
⚡️ Бугунги кунда ҳудудлардаги лидер тадбиркорлар имкониятлари ва уларнинг сайи ҳаракатлари алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар бир соҳада бўлагни каби томорқачиликда ҳам бу борада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, туманимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш масаласида ҳам экин ери ажратиб берилган эди.
Аниқроғи, “Ёшлар” дафтарига киритилган ёшларнинг ҳар бирига 14 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Экин ерини қабул қилиб олган ёшлар, келгусида шу экин майдонида сабзавот ва полиз экинлари экиб-парваришлаб, даромад олиб, оилавий эҳтиёжини қондириш, эҳтиёжидан ортиқча қисмини эса ички бозорда сотиб даромад олишмоқда.
Айтиш жоизки ушбу соҳа ҳам лидер тадбиркорлар етишмаётган эди. Эндиликда ёшлар имкониятини янада кенгайтириш мақсадида лидер тадбиркорлар ёшларни бириктириш ишлари йўлга қўйилди. Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ва 14 сотихдан ер майдони эгалари билан учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш катта даромад олиш имконияти эканлиги таъкидланди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ишонч телефони статистикаси
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)