ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-12 14:22:40 142
Бугун Риштон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Туман ҳокими ўз нуқтида ҳудудларда ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тилларни ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақида маълумот берди. Мамлакатимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.
Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганилди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди. Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга аниқ ҳамда атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, ўуқувчи ёшлар вакилларининг орзу-истаклари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шу кунгача эришган ютуқлари ҳақидаги фикрлари тингланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси