Меҳнатдан келса бойлик...
2024-03-11 08:18:23 149
Бугун ер эгаларининг дунёқараши ўзгармоқда. Меҳнат қилишда манфаатдор бўлишмоқда. Енг муҳими томорқасидан унумли фойланмоқда. Кўпчилик яхшигина даромад топмоқда.
Айниқса хонадон аъзолари, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда. Кейинги вақтларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш , қишлоқ аҳолисини бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ жойида томорқадан унумли фойдаланиб, ҳар қарич экин ерини бўш қолдирмай, ҳалол-покиза меҳнати орқасидан мўмай фойда орттираётган хўжаликлар сафи кенгаймоқда.
Туманимизнинг чекка ва Эксклав ҳудудда жойлашган Чўнғара МФЙда яшовчи фуқаро Обиджон Мамадиев ўзи яшаётган хонадонда 11,5 сотих ер майдонига иссиқхона яратди ва 5000 дона бодиринг кўчатлари экиб парваришламоқда.
Ўзининг гуручлари билан бутун Республикамизда ном қозонган чўнғараликлар эндиликда томорқачиликда ҳам мўмай даромад топиш ҳадисини олишмоқда. Хусусан, Обиджон ака ўз иссиқхонасидан бир йилда уч марта ҳосил олмоқда ва томорқачилик борасида кўпга ибрат бўлмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси